Ўзбекистонда немис ёзувчиси Марк-Уве Клингнинг муаллифлик ўқувлари ўтказилади

Дата: 12:34, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 27, 28 ва 30 октябрида Тошкентдаги Гёте-Институти Ўзбекистонда немис ёзувчиси Марк-Уве Клингнинг муаллифлик ўқувларини ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўқувлар мамлакатнинг уч шаҳри – Тошкент, Самарқанд ва Урганчда “Замонавий немис адабиёти” лойиҳаси доирасида ўтказилади. Марк-Уве Клинг ўзининг “Кенгуру хроникалари” романидан парчалар ўқийди”, - деб таъкидлашди Тошкентдаги Гёте-Институти матбуот хизматида.

Тошкентдаги ўқишлар 27 октябрда, Самарқанд давлат чет тиллари институтида 28 октябрда, Ал-Хоразмий номидаги Урганч давлат университетида 30 октябрда ўтказилиши аниқлаштирилмоқда.

Марк-Уве Клинг Берлинда истиқомат қилиб, композитор, кабаретист ва муаллифлик билан шуғулланади. Унинг “Кенгуру хроникалари” ва “Кенгуру манифести” номли китоблари нашр этилган бўлиб, доимий равишда улардан парчаларни китоб дўконлари, клуб ва телевидениеда ўқиб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: