Ўзбекистонда Nexia-2 машинаси Асака заводи конвейеридан олиниши мумкин
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Nexia-2 машинаси Асака заводи конвейеридан олиниб, унинг ўрнига Chevrolet Aveo чиқарилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Kun.uz нашри хабарига кўра, 2016 йилдан бошлаб GM Uzbekistan ширкати Chevrolet Aveo седанини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Кейинчалик, 12news.uz нашри 1news.uzга асосланган ҳолда 2016 йилда Chevrolet Nexia N-150 – Nexia-2 автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамизки, Nexia-2 моделини ишлаб чиқарилиши ҳақидаги янгилик илк маротаба 2008 йил март охирида пайдо бўлган эди. ОАВ машинани модернизация қилишга $17,2 млн сарфлангани ҳақида хабар қилган эдилар. Рестайлинг ишлари британиянинг Concept Group фирмаси томонидан бажарилган.
Бундан олдинроқ Gm-uzbekistan.com сайтида 2016 йилда GM Uzbekistan Spark, Malibu ва Captiva автомашиналарини ишлаб чиқаришни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлган эди.