Ўзбекистонда NEXIA олиб қочган маст ушланди

Дата: 11:03, 14-03-2016.

Фарғона. 14 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонда NEXIA олиб қочган маст киши ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ички ишлар вазирлиги ахборот  хизматига асосланган ҳолда.

“Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ИИБга Ёзёвон тумани Тафаккур кўчасида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат этиб, унинг А.Навоий кўчасида жойлашган автомашина эҳтиёт қисмлари дўкони олдида қаровсиз қолдирилган “NEXIA” русумли автомашинасини номаълум шахс ҳайдаб олиб қочиб кетганлигини маълум қилган”, -дейилади хабарда.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “NEXIA”ни шу туманнинг Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи 1974 й.т. фуқаро маст ҳолда ҳайдаб кетиб, йўлда бошқарувни эплай олмай бошқа автомашина билан тўқнашув содир этганлиги аниқланган ва ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: