Ўзбекистонда низом жамғармасида 15% кам бўлмаган хориж сармояси бўлган банк таъсис этилди

Дата: 21:41, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда низом жамғармасида 15% кам бўлмаган хориж сармояси бўлган “Ўзагроэкспортбанк” банки таъсис этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзагроэкспортбанк” АТБга 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда 15%дан кам бўлмаган улуш билан стратегик хорижий инвесторни устав капиталига жалб этиш тавсия этилди”, - дейилади Ўзбекистон Президентининг “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида.

Банк экспорт қилувчи ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт имкониятларини самарали ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, агросаноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадларида ташкил қилинмоқда.

Қарорга мувофиқ, банкнинг муассислари таркиби ва бошланғич устав капитали 10 млн евро миқдорида бошланғич капитали маъқулланди. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари, шу жумладан халқаро молия институтлари банк акциядори бўлишлари мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: