Ўзбекистонда ННТ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун янги конкурс эълон қилинди
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш учун, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамғарма маълумотларига кўра, қатор йўналишлар бўйича лойиҳалар қабул қилинади. Булар маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш, муаммоли ёшлар ўртасида “Мен Ватанимни севаман”, “Менинг жамиятдаги ўрним” каби мавзулар, Конституция моҳиятини тушунтириш бўйича учрашувлар ташкил қилиш кабилардир.
Шунингдек, ёшларнинг маданий ва спорт хордиғини, жумладан, қишлоқ жойларда, ташкил қилиш, Ўзбекистонда яшаётган халқларнинг тиллари, маданияти, санъати ва адабиётини ўрганишни рағбатлантириш кабилардир.
Юқоридагиларга доир батафсил маълумотлар жамғарма сайтида мавжуд. Бир лойиҳага 25 млн сўмгача ажратилади. Хужжатлар 20 октябргача қабул қилинади.
$1=3028,47 сўм