Ўзбекистонда ННТ рўйхатга олиш учун бож миқдори 5 баравар пасайтирилди
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ННТ рўйхатга олиш учун бож миқдори 2014 йилнинг бошидан бери 5 бараварга пасайтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу енгиллик Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 12 декабрдаги қарорига асосан жорий этилди. Бандан ташқари, ННТ рўйхатга олишда олинадиган йиғим миқдори ҳам 2,5 бараварга пасайтирилди.
Шу билан бирга президентнинг 2005 йилдаги қарори ва “ННТ фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ННТ давлат томонидан самарали ҳимоя қилиш таъминланган ва уларнинг давлат органлари ноқонуний қарорларидан ҳимояланганлик бўйича ҳуқуқлари мутаҳкамланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 7 мингдан ошиқ ННТ фаолият юритмоқда.