Ўзбекистонда ННТ тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади

Дата: 10:40, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) тўғрисидаги кодекс ишлаб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг 2019 йил 4 октябрдаги "Ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, мамлакатимизда демократик ўзгаришларни амалга оширишда фуқароларнинг фаоллиги устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 4473-сонли қарори қабул қилинди. (...) 2020 йилнинг 1 февралга қадар нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Кодекс ишлаб чиқилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қарорга мувофиқ, жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлиги (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади. Бунда, қайд этилганидек, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши шарт.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб республика, вилоятлараро ННТларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун олинадиган давлат божлари ставкалари базавий ҳисобланган қийматдан (БҲҚ) 4 баробаргача, 3 бараваригача (БҲҚ) ва минтақавий ННТларга БҲҚ миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача бўлган давлат божи ставкалари камаяди.

Қайд этилганидек, фаолияти туман (шаҳар), посёлка, қишлоқ ва овул ҳудудларига тааллуқли ННТни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси БҲҚнинг 50% миқдорида белгиланади.

Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ННТ раҳбарларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ташкил этилади.

 

Сурат манбаи: osg.ca

Янгилик билан ўртоқлашиш: