Ўзбекистонда ННТ тадбирлар ўтказиш учун Адлия вазирлигидан рухсат олишлари зарур бўлади

Дата: 16:36, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) тадбирлар ўтказиш учун Адлия вазирлигидан рухсат олишлари, тадбир дастурини келишишлари ва иштирокчилар ҳақидаги тўлиқ маълумотларни вазирликка хабар қилишлари зарур бўлади. Бу ҳақида муассасанинг чоршанба куни эълон қилинган буйруғида хабар берилди.

Хуужжатда мувофиқ, бундай тадбирлар рўйхатига ННТ томонидан мамлакатда ёки хорижда ўтказилган конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, “доира суҳатлари”, учрашувлар, симпозиумлар киради. Олдин тадбирлар вақти ва жойи маҳаллий маъмуриятлар билан келишилар эди.

Хужжат талаблари диний ташкилотлар томонидан ўтказилаётган ибодатлар, диний удумлар ва маросимларга тааллуқли эмас.

Бундан ташқари, халқаро ва хорижий ННТ ваколатхоналари вазирлик билан босма аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрлаш ва тарқатишни келишишлари зарур.

Бунинг учун улар вазирликка ёзма равишда камида тадбирдан 20 кун олдин, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилган ҳолларда камида бир ой олдин мурожаат қиладилар.

Хужжат 8 июндан кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: