Ўзбекистонда ННТ ва ОАВ давлат томонидан қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағлар 17,1% оширилади

Дата: 11:55, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Рсеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси маблағларидан 2014 йилда 8,2 млрд. сўм ажратилади ва бу 2013 йилдагига қараганда 17,1% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жамғармадан хабар беришларича, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир давлат, ҳудудий дастурларда фаол қатнашиш, гуманитар муаммоларни ҳал қилишга рағбатлантиради.
Ушбу мақсадларда Жамоат жамғармаси маблағларини бошқариш парламент комиссияси томонидан 2008 – 2014 йилларда давлат субсидиялар, ижтимоий буюртмалар ва грантлар шаклида 37,7 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: