Ўзбекистонда ногирон болалари бўлган пенсия стажига эга бўлмаган оналарга нафақалар ажратилади
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ногирон болалари бўлиб, пенсия стажига эга бўлмаган оналарга ижтимоий нафақалар ажратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу давлат раҳбарининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.
“Белгилансинки, 2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади”, - дейилади ҳужжат матнида.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу бандда белгиланган ижтимоий нафақа миқдорини ва уни тўлаш тартибини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилиши зарур.
Сурат манбаи: https://kolobok.ua