Ўзбекистонда ногиронларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар йиғилмоқда

Дата: 18:25, 18-08-2017.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда барча манфаатдор кишилар махсус сўров давомида таклифлар берган ҳолда ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга таклиф қилинмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази маълумотига асосланган ҳолда.

Таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан умумлаштирилиб, фармойишни амалга ошириш тадбирлари режаларига топширилади.

Ушбу фармойиш асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бошчилигида Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамизки, 1 августда президент Шавкат Мирзиёев “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Хужжат ногиронлар ҳаётини ҳар жиҳатдан яхшилашга йўналтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: