Ўзбекистонда ногиронли бўлган кишилар учун автомобиллар ишлаб чиқарила бошлайди

Дата: 16:46, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ногиронли бўлган кишилар учун автомобиллар ишлаб чиқарила бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Хусусан, ҳужжатга мувофиқ Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Хужжатга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги “Ўзавтосаноат” АЖ ва Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотига автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш топширилди. Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун махсус мосламалар билан қайта жиҳозлашни таъминлашни амалга оширишлари зарур.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги кунга қадар миллий енгил автомобиллар фақат соғлом инсонлар учун мослаштирилган бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар эса махсус бошқарув имконияти мавжуд эмаслиги сабабли бундай автомобилларга эга бўла олмас эди.

Сурат манбаи: http://www.timeskuwait.com/Times_Auto-Industry-of-Uzbekistan-to-ramp-up-production

Янгилик билан ўртоқлашиш: