Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 600 минг киши истиқомат қилади

Дата: 12:10, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган 600 минг киши истиқомат қилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида уларни реабилитация қилиш мақсадларида 11 ихтисослашган марказлар фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан хабар беришларича, марказлардаги ўринлар сони 720та. У ерда ҳар йили 17,5 минг ногиронлиги бўлган шахслар реабилитациядан ўтади.

Ногиронларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида жорий йилнинг 1 июнига келиб 2,971 минг ногиронлар реабилитация-техник воситалар, жумладан, 948 киши ногиронлик коляскалари, 561 киши эшитиш қурилмалари билан, 491 қўлтиқтаёқлар билан, 971 киши ҳассалар билан таъминланди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимида ногиронлар учун “Мурувват” ва “Саҳоват” уй-интернатлари мавжуд. Жисмоний ва ақлий ноқисликлари бўлган болалар Тошкент, Фарғона ва Самарқандда жойлашган махсус таълим муассасаларида касбий таълим олишлари мумкин.

Хусусан, Тошкентдаги имконияти чекланган шахслар учун мўлжалланган Республика ихтисослашган касб-ҳунар коллежида 500 атрофида бола 7 йўналиш бўйича таълим олади. Кейинчалик уларга ишга жойлашишда ҳам кўмак берилади. Қонунчиликка биноан, ушбу тоифа ишга жойлашишда 3% квотага эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: