Ўзбекистонда нон нархи 50% га ошиши кутилмоқда

Тошкент. 14 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нон нархи 50% га ошиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қайд этилганидек, буханка ноннинг нархи 1500 сўмга ошади. Бу дон ва ун нархларининг либераллаштирилиши туфайли юз беради. Бир килограмм ун нархи 1400 дан 2000-2500 сўмгача ўсиши мумкин.
Бундан ташқари, кам таъминланган ва кўп болали оилалар тегишли компенсация миқдорини оширади. Компенсация миқдори ойига 50 минг сўмни ташкил қилиши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қарийб 1,6 млн кишига компенсация пули тўланади.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта ноннинг нархи 2018 йил сентябрь ойида кўтарилган эди. Бундан олдин узоқ йиллар давомида нон 600-650 сўмга сотилган.
Сурат манбаи: togri.uz