Ўзбекистонда норезидентларнинг даромадларини солиққа тортиш тартиби соддалаштирилди

Дата: 10:49, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда норезидентларнинг даромадларини, – улар мамлакатлари билан солиқ солишга доир халқаро шартнома бўлган ҳолда, – солиққа тортиш тартиби соддалаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика ДСҚдан хабар қилишларича, халқаро шартномани қўллаш тртибларига тааллуқли тегишли ўзгаришлар Солиқ кодексининг 155 моддасига ЎзР 2014 йил 4 декабрдаги 379 сонли қонуни билан киритилган.

Гап Ўзбекистонда бўлган норезидентга кўрсатилган модданинг (2 ва 4 пунктларни мустасно қилган ҳолда) учинчи қисмида кўзда тутилган даромадларни тўлаб бериш ҳақида кетмоқда. Эндиликда тўловлар тўлов манбасидан ундириб қолишсиз ёки юридик шахслар фойдаларига пасайтирувчи ставкани қўллаган ҳолда ўтказилиши мумкин.

Бунинг учун тўлов манбасида норезидент томонидан тақдим этилган тегишли хужжат бўлиши зарур. Хужжат хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан тақдим этилган бўлиши ва ушбу шахснинг Ўзбекистон солиққа тортиш масалалари бўйича халқаро шартномага эга бўлган давлат резиденти эканлигини тасдиқлаши лозим.

Айни пайтда бунда юридик шахслар фойдаларига пасайтирувчи ставкани қўллаш ёки уни давлат солиқ хизмати органига уни тўлашдан озод қилиш ҳақида ариза топшириш талаб қилинмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: