Ўзбекистонда норудавий фойдали қазилма бойликлар мавжуд бўлган ерлар очиқ савдога қўйилади

Дата: 09:11, 05-04-2014.

Тошкент. 5 апрель. ЎзТАГ –  Ўзбекистонда норудавий фойдали қазилма бойликлари мавжуд бўлган ер майдонларидан фойдаланиш лицензиясини 2014 йилда очиқ савдоларда сотиб олиш мумкин бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси маълумотларига кўра, геологик ўрганиш мақсадларида минерал тузлар, оҳак, гипс, перматитлар, кварцли қумли 17 ер майдонлари сотувга қойилади.
Норудавий фойдали моддаларни қазиб олиш мақсадларида Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида 20 жой реализация қилинади. Масалан, Бухоро вилоятида тахминан 3,1 млн. тонна гипс заҳираси бўлган 3 кон, Тошкент вилоятида кутилаётган заҳиралари ойна саноати учун ишлатиладиган 2,6 млн. тонна кварцли қум бўлган 2 кон сотилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: