Ўзбекистонда ностандарт газ ва иситиш ускуналари олиб қўйилмоқда
Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ностандарт, сертификатланмаган газ ва иситиш ускуналарини аниқлаш ва олиб қўйиш бўйича рейдлар ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кейинги бир неча ойда махсус ишчи гуруҳлари тузилиб, 378 минг шахсий ҳовлилар, 24651 кўп қаватли уйлар ва улардаги 1,1 млн хонадонлар кўриб чиқилди. Натижада 50 млн сўмдан ошиқ жарималар солинди, сотувдан 3 мингдан зиёд ностандарт газ ва иситиш ускуналари олиб қўйилди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимиятларига аниқланган қонунбузилишлар бўйича 296 тақдимномалар берилди”, - деб таъкидлашди ФВВ.
Ушбу тадбирларнинг ўтказилиши қиш мавсумида, яъни об-ҳавонинг кескин пасайганида аҳоли орасида газда ишловчи иситиш мосламаларидан, турли ёқилғилардан кенг фойдаланишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ. Шу сабабли, ФВВ маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишнинг ҳал қилувчи омилларидан бири ностандарт, сифати кафолатланмаган иситиш мосламалари, шу жумладан, табиий газ билан ишлатиладиган печларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳисобланади.