Ўзбекистонда нотариуслар фаолияти тамомиллаштирилади

Дата: 17:46, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нотариуслар фаолияти тамомиллаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинади.

Кўрсатилган муддатдан бошлаб, 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш фақат “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади, васиятномаларни имзолаш жараёни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади, мурожаат этувчиларнинг нотариал ҳаракатлар бажарганлигини тасдиқлаш нотариал тасдиқланаётган ҳужжатларга улар томонидан имзо қўйиш ва махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш йўли билан амалга оширилади.

Шунингдек, давлат нотариал идораларини фаол нодавлат шаклига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигии ўрганиб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Сурат манбаи: http://www.incris.edu.pe/diplomado/derecho-notarial/

Янгилик билан ўртоқлашиш: