Ўзбекистонда нотариусларга шогирд тушиш тартиблари содалаштирилди
Тошкент. 8 октября. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нотариусларга шогирд тушиш тартиблари содалаштирилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Адлия вазирининг қарори билан Нотариуслар шогирдлари фаолиятини ташкил қилиш тартиби ҳақидаги низомга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Хусусан, нотариат идоралари учун шогирдлар (стажерлар) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари ва Тошкент шаҳри Адлия бошқармаси томонидан Низомнинг 3 пункти талабларига жавоб берувчи шахслар орасидан танлаб олинади. Ушбу пунктга кўра, нотариусга шогирдликка тушувчи шахс олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фақароси бўлиши ҳамда юридик мутахассислик бўйича камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши зарур. Айни пайтда шогирдлик муддати охирида унинг ёши 25 ёшдан уйи бўлмаслиги лозим.
Илгари нотариуслар шогирдлари адлия бошқармалари томонидан Низомга мувофиқ шакллантирилиб, ишга киришни истаган ёшлар орасидан танлаб олинар эди.
Эндиликда шогирд малака комиссиясига шогирдлик якунлари бўйича ҳисобот топширганидан кейин малака имтихонига комиссия қарорисиз қўйилади, дейилади Низомда.


