Ўзбекистонда нотариусларга талаб ўзгарди

Дата: 13:18, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Нотариат тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшмимчалар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Нотариат тўғрисидаги қонунга биноан, 25 ёшдан ёш бўлмаган, олий юридик маълумотга ҳамда юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик стажга эга бўлган, шундан камида икки йили малака имтиҳони топширган нотариал идорада ўтган Ўзбекистон фуқаролари нотариус бўлиб ишлашлари мумкин. Янги тузатишлар билан нотариал фаолият билан шуғулланувчи шахсларга талаблар ҳам аниқлаштирилди. Хусусан, қонунга судялик лавизимида камида беш йил ишлаган, нотариал фаолият устидан камида уч йил раҳбарлик ёки назорат билан боғлиқ лавозимларда ишлаган шахслар бир йил малака оширишлар зарурлигини белгиловчи меъёр ҳам киритилди“, - деб таъкидлади мамлакат Адлия вазирлигидаги манба.
Шунингдек, профессионал нотариусларнинг малака ошириш даврийлиги ҳам ўзгартирилди. Эндиликда нотариуслар 3 йилда бир марта (илгари 5 йил эди) ўз малакаларини оширишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: