Ўзбекистонда "Нукус" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

Дата: 15:34, 05-09-2019.

Тошкент. 5 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда "Нукус" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Нукус" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, "Нукус-фарм" ЭИЗ "Нукус" ЭИЗГА айлантирилди, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, "Нукус" ЭИЗнинг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб юқори бўлган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш эди.

"Нукус" ЭИЗнинг фаолият муддати 30 йилни ташкил этади ва унинг ҳудудида махсус солиқ ва божхона режимлари амал қилади.

Шунингдек, Фармонда "Нукус-фарм" ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмасдан "Нукус" ЭИЗ иштирокчилари мақомига эга бўладилар ҳамда улар қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар сақланиб қолиши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда 20 ЭИЗ фаолият кўрсатмоқда.

Сурат манбаи: feznukus-farm.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: