Ўзбекистонда оғир ва ўта жиноятлар сони ортмоқда

Дата: 16:40, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жиноятларнинг умумий сони сезиларли даражада камайишига эришилди, бироқ оғир ва ўта оғир жиноятлар, шунингдек, қидирувда бўлган шахслар сони ортмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида гапирилди. Мажлисда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитилди.

Сенат матбуот хизмати маълумотига кўра, Ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида ўтган давр мобайнида 2 та қонун, Президентнинг 22 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 30 та қарори ва бошқа қатор ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунингдек, ички ишлар органларининг аҳолига яқинлигини таъминлаш ва ички ишлар органлари (бўлимлари) бошқармаларидан узоқда жойлашган аҳоли пунктларида фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида ички ишларнинг қўшимча равишда 175 та шаҳар бўлими (бўлинмаси) ва 824 та милиция таянч пункти ташкил этилди.

 Муҳокама чоғида сенаторлар сабабсиз дарс қолдираётган ўқувчиларни ва тарбияси оғир вояга етмаганларни аниқлаш, уларга нисбатан бевосита мактаб, коллеж, лицей ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида таълим муассасалари ўқитувчилари, ота-оналар иштирокида таъсирчан тарбиявий ва профилактика ишларини уюштириш учун профилактика инспекторларининг шахсий масъулиятини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Сурат манбаи: https://curierulnational.ro/Eveniment/2015-11-13/Sefi+din+Politia+de+Frontiera+Giurgiu+si+Calafat%2C+retinuti+pentru+fapte+de+coruptie

Янгилик билан ўртоқлашиш: