Ўзбекистонда қоғоз тайёрлаш учун янги таркиб ихтиро қилинди

Дата: 09:06, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қоғоз тайёрлаш учун янги таркиб ихтиро қилинди. Бу таркиб маҳсулотларнинг микробларга қарши хусусиятларини таъминлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, шунингдек, олинаётган қоғознинг пишиқлик кўрсаткичларини яхшилаш, хом ашё базасини кенгайтиришга ҳам таъсир қилади. Ихтиронинг юқорида саналган ҳусусиятлари целлюлоза-қоғоз саноатида ва қоғоз ишлаб чиқаришни оптималлаштиришга имкон беради.

Янги ихтиро асосида олинган таркиб пахта целлюлозасидан иборат толасимон ҳосила, елимловчи ҳосила - карбоксиметилцеллюлоза, тўлдиргич - каолин ёки бўр, бактерисид қўшимча ва сувни ўз ичига олади. Айни пайтда толасимон ҳосила таркибида қўшимча равишда қизилмия чиқиндилари асосидаги целлюлоза мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: