Ўзбекистонда ОАВ учун 1966 йилги Тошкент зилзиласининг 50 йиллигига бағишланган семинар бўлиб ўтади

Дата: 11:17, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – 22 апрелда 1966 йилги Тошкент зилзиласининг 50 йиллиги олдидан Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ОАВ учун тадбир уюштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  БМТТД маълум қилишларича, ушбу санага бағишланган тадбирлар орасидан семинар-тренинг ҳам ўрин олган. Унинг дастуридан Ўзбекистон ФВВ, Фанлар Академияси қошидаги Сейсмология институти, Давлат меъморчилик қўмитаси  раҳбарларининг тақдимотлари ўрин олган.

  Шунингдек, журналистларга зилзилаларга доир қисқа муддатли илмий-хужжатли фильм ҳам намойиш этилади. Шунингдек, Зилзилаларни симуляция қилиш марказида амалий машғулот ҳам ўтказилади. Ушбу марказ Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Геофизика поселкасида, Ўзбекистон ФВВ Фуқаролар муҳофазаси институтида жойлашган.

  Дастурга, шунингдек, зилзилалар музейи экспозицияси билан танишиш ҳам киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: