Ўзбекистонда обунани онлайн шаклда расмийлаштириш мумкин

Дата: 09:37, 04-08-2015.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда обунани онлайн шаклда расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу хизмат “Ўзбекистон почтаси” АЖ сайти орқали кўрсатилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар қилишларича, обунани “Ўзбекистон почтаси” АЖ сайти орқали банк тўлов картаси орқали расмийлаштириш мумкин.

Бугунда интернет-обуна хизматларидан фақат Тошкент аҳолиси фойдаланиши мумкин. Яқин орада хизмат Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ишга тушади.

Ўзбекистон даврий нашрларига обунани почта бўлинмаларида ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ обунани қабул қилиш пунктларида, уйда ҳудудга хизмат қилувчи почтальон орқали амалга ошириш ҳам мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: