Ўзбекистонда Очиқ дастурий таъминот бўйича форум бўлиб ўтди

Дата: 22:12, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Эркин ва очиқ дастурий таъминот бўйича форум бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) маълумотларига кўра, уч кунлик семинар Корея Республикаси ахборот технологиялари саноатини ривожлантириш миллий агентлиги (NIPA), “KOICA”нинг “World Friends Koreа” дастури, Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва IUT томонларидан ташкил этилди.

Тадбир 2016-йилнинг 14-июл куни NIPA, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, ТАТУ ва IUT томонидан Эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ)ни ривожлантириш бўйича меморандум ижроси доирасида ташкил этилди.

Семинар доирасида уч кун давомида IUT талабалари очиқ дастурий таъминотлар соҳасидаги охирги янгиликлар тўғрисида маълумот олдилар, очиқ дастурий таъминотни лицензиялаш, дастурлар яратишда Git хизматидан фойдаланиш, “Node”да дастурлаш, API яратиш ва бошқа йўналишлар бўйича билим олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: