Ўзбекистонда очиқ давлат маълумотлари портали ишга туширилади
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Апрел ойида Ўзбекистонда очиқ давлат маълумотлари порталини синов тариқасида ишга тушириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу ерда давлат органлари фаолиятига доир маълумотлар ва турлича статистик ахборотлар жойлаштирилади. Жойлаштириладиган маълумотларни аниқлаштириш учун махсус рўйхат тузилмоқда, унда давлат органлари томонидан тақдим қилинадиган маълумотларни етказиб беришнинг аниқ муддати ва даврийлиги кўрсатилади”, – деб таъкидлашди Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси матбуот хизматида.
Порталнинг яратилиши давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ва бизнес билан муносабатлари шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга имкон беради.


