Ўзбекистонда очиқ давлат маълумотлари портали ишга туширилди

Дата: 18:11, 20-03-2015.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонда очиқ давлат маълумотлари портали ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирча портал синов тариқасида ишламоқда. Ушбу портал давлат органлари фаолияти ҳақида маълумотлар тақдим этиш мақсадларида яратилган. Кейинчалик портал очиқ маълумотлар олиш учун ягона “кириш нуқтаси” вазифасини бажаради. Ҳозирда уни давлат органлари маълумотлари билан тўлдириш ишлари давом этмоқда” – деб таъкидлашди “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш маркази матбуот хизматида.

Портал ўзбек ва рус тилларида фаолият юритмоқда ва унда “ҳудудлар”, “иқтисодиёт”, “соғлиқни-сақлаш”, “таълим”, “туризм”, “транспорт”, “маданият”, “спорт”, “кўчмас мулк” ва “бизнес” номли 10 бўлим мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: