Ўзбекистонда офтальмология соҳасида янги ташхис усули яратилди

Дата: 09:23, 29-01-2015.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик мутахассислар кўз ишемик синдромини дифференциал ташҳислаш усулини ишлаб чиқдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, янги услуб тиббиёт, хусусан, офтальмологияда қўллашга мўлжалланган.

Янги ихтиро кўз ишемик синдромини ташҳислаш усули кўз ёши суюқлигини ва қон зардобини S100 оқсили даражасини аниқлаш учун текширишни ўз ичига олади.

Маълумот ўрнида, кўз ишемик синдроми (КИС) – кўриш органи томирларининг оғир паталогияси бўлиб, кўз ички қон томирларида қон айланиш тизимининг бузилиши билан харатерланади. Ушбу касаллик белгилари турфа бўлиб, анча вақтгача сезилмайди. Бу эса, кўп ҳолларда ўз вақтида ташхис қўйишга имкон бермайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: