Ўзбекистонда оилавий-маиший зўрликка қарши билан кураш шуғулланилади
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда оилавий-маиший зўрликка қарши билан кураш шуғулланилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу давлат раҳбарининг 2 июлдаги “Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Оилавий-маиший зўрликка қарши курашнинг устувор йўналишлари этиб ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал этишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш ҳамда низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, “хавф остидаги гуруҳ”да бўлган шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш кабилар белгиланди.
Қарорга мувофиқ, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ташкил этилмоқда.
Ҳудудларда Ўзбекистон аёллар қўмитаси ҳудудий бўлинмалари қошида босқичма босқич Реабилитация марказлари ташкил қилинади. Оилавий-маиший зўрлик қурбонлари яратилаётган Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ёрдам олишлари мумкин бўлади. Халқ таълими вазирлиги, Аёллар қўмитаси, Бош прокуратура ва ИИВ унинг профилактикаси билан шуғулланади.
Шунингдек, адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Аёллар қўмитасига 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига “Маиший зўрликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Бундан ташқари, қарор билан ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар дастури ҳам тасдиқланган.
Сурат манбаи: http://researchsell.website/foto-remen-rebenok-vospitanie/