Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини кредитлаш ваколатли банклар томонидан амалга оширилади

Дата: 13:39, 25-10-2019.

Тошкент. 25 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини кредитлаш ваколатли банклар томонидан амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президентимизнинг 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республикада кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва аҳолининг ўз-ўзини иш билан таъминлашини ривожлантириш, хотин-қизлар имкониятларини ошириш ва ёш авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари амалга оширилмоқда.

"Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 январдан бошлаб дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлаш Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича, асосан, АТ "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ ва "Агробанк" АТБ ваколатли банклари орқали амалга оширилади, - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ваколатли банклар томонидан кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёш авлоднинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш, шунингдек, 2020-2022 йилларда ушбу дастурларни молиялаштириш учун ажратиладиган ресурсларнинг бир қисми ваколатли банкларга ҳар ойда, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасидан паст бўлган 4 фоиз пунктга белгиланади.

Бундан ташқари, барча ҳудудларда "банк хизматлари офислари" тармоғи яратилади, модулли кредитлаш асосида ахборот технологиялари ва янги турдаги кредитлардан фойдаланган ҳолда янги банк хизматлари жорий этилади.

Сурат манбаи: inbusiness.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: