Ўзбекистонда ҳоким мақомини халқ депутатлари кенгаши раисига ўзгартириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳоким (маъмурият бошлиғи) мақомини халқ депутатлари Кенгаши раисига ўзгартириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"21 май куни "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурининг 28-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида ҳоким мақомини бекор қилиш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди", - дейилади парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, йиғилишда 2019 йил 3 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида ҳоким мақомини бекор қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.
"Тадбир давомида ишчи гуруҳ томонидан вазирликлар ва идоралар, шунингдек, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан "Халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида ҳоким мақомини бекор қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасига тақдим этилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳоким мақомини ҳокимиятнинг вакиллик органи раиси сифатида бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини жорий этиш, Кенгашларда доимий асосда ишлайдиган депутатлар фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш тартиби бўйича комплекс масалалар муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси муҳокамадан кейин тасдиқланди йиғилиш якунида қонун лойиҳасини якунлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.
Сурат манбаи: parliament.gov.uz