Ўзбекистонда олибсотарларга қарши курашнинг бозор шакли ўйлаб топилди

Дата: 17:02, 24-10-2017.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олибсотарларга қарши курашнинг бозор шакли ўйлаб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, яқин орада барча йирик дехқон бозорлари ва аҳоли турар мавзеларида “Хизмат-беминнат” ихтисослаштирилган савдо дўконлари ташкил этилиб, улар арзон нархларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилади.
Ҳужжатга мувофиқ, маҳаллий ҳокимиятлар павильонлар қуриш учун савдо нуқталарини беғараз тарзда беришга кўмаклашишлари зарур.
Улар енгил қурилиш конструкциялар ёрдамида қурилиб, йил давомида узлуксиз ишлайди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқрувчилардан олиш ҳисобига павильонлардаги нахрларни қониқарли даражагача тушириш режалаштирилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, янги савдо шаклининг ташкил этилиши бозорлардан олибсотарларни бозор услубида йўқ қилишга эришилади. Эндиликда ҳамма гап – ҳокимиятлар улкан навбатлар юзага келмаслиги учун нафақат етарли миқдорда янги савдо дўконларини ташкил этиши ҳамда уларни зарур миқдорда маҳсулотлар билан таъминлай олишида қолди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: