Ўзбекистонда олимларни моддий рағбатлантириш чоралари жорий этилди

Дата: 14:41, 17-07-2018.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олимларни моддий рағбатлантириш чоралари жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академиясининг 2018 йил 1 октябрдан бошлаб патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида қўшимча бир марталик мукофотлар жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори матнида.

Шунингдек, муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий жамоага уларни тижоратлаштиришдан муассаса ҳисобига келиб тушаётган маблағларнинг тегишли равишда 40% ва 30% миқдорида миқдорида қўшимча бир марталик мукофотлар берилади.

Сурат манбаи: https://www.ozodlik.org/a/28791110.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: