Ўзбекистонда олинган уч кинолента “Киношок-2014” халқаро кинофестивалида иштирок этади

Дата: 15:38, 16-09-2014.

Тошкент. 16 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилинг 21-30 сентябр кунлари Анапа шаҳрида (Россия) МДҲ, Латвия, Литва ва Эстония мамлакатлари киносининг “Киношок-2014” XXIII Очиқ фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кинофорумда Ўзбекистондан бирданига уч фильм қатнашмоқда. Тўламетражли фильмлар конкурсида Мансур Васатининг “Қудуқ” картинаси намойиш этилади. Қисқаметражли фильмлар танловида “ўйин фильмлари” йўналишида режиссер Жавоҳир Қосимовнинг “Зиёда” фильми ғолиблик учун курашади. “КиноМалыШок” - Болалар фильмлари фестивалида эса Рашид Маликовнинг “Дада” картинаси тақдим этилади”, – дейилади фестиваль ташкилий қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек фильмлари ушбу фестивалнинг доимий иштирокчи ва ғолибларидан бўлиб келмоқда. Мисол учун, Жаҳонгир Қосимовнинг “Дев билан пакана” бадиий фильми энг яхши эркак роли учун соврин олган эди. Шунингдек, Аюб Шахобиддиновнинг “Паризод” фильми ҳам фестиваль гран-присини олган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: