Ўзбекистонда олис мактаблар муқобил қувват манбалари билан таъминланади

Дата: 15:44, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда олис мактаблар муқобил қувват манбалари билан таъминланади, деб хабар беради Газета.uz интернет нашри.
Араб жамғармалари кўмагида амалга ошириладиган лойиҳа 632 мактабни ичига олади. Бунинг учун жамғармалар Ўзбекистон ҳукуматига қайта тикланувчи қувват манбаларини жорий этишга $22 млн кредит ажратади.
Лойиҳа жорий йилдаги инвестицион дастурга киритилган, ҳозирда уни амалга ошириш шартлари келишилмоқда. Маблағлар Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕКнинг Халқаро ривожланиш жамғармаси томонидан берилади. Бу ҳақидаги келишув йилнинг биринчи ярмида имзоланиши мумкин. Лойиҳанинг умумий қиймати $30 млн атрофида бўлиб, у 3 йилда амалга оширилади.
Статистик маълумотларга кўра, ҳозирга қадар мамлакатда араб молия институтлари иштирокида молиялаштирилган лойиҳаларнинг қиймати $600 млн атрофидани ташкил қилди. Улар энергетика, инфраструктура ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида амалга оширилган, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: