Ўзбекистонда олий таълим муассасалараро матбуот анжуманлари бошланди
Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида "Таълим тизимининг техника йўналишида (соҳасида) халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишлар самарадорлигини ошириш" мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, тадбир "Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида бўлиб ўтган.
Матбуот анжуманида етакчи пойтахт олий таълим муассасаларининг вакиллари маърузалар билан қатнашдилар.
Анжуманда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари, катта илмий ҳодим-изланувчилари ҳамда магистрантлар иштирок этдилар. Анжуман иштирокчиларининг саволларга маърузачилар томонидан аниқ ва тўлиқ жавоблар берилди.
Олий таълим муассасалараро матбуот анжуманлари бутун республика бўйлаб йил охиригача давом этади.