Ўзбекистонда олий таълим стандартларига қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди

Дата: 22:22, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олий таълим стандартларига қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Ҳукуматнинг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 2015 йил 15 январдаги қарор билан тузатишлар киритилди.

Хужжатга мувофиқ, “олий таълим давлат таълим стандарти”, “ўқув режаси” ва “якуний давлат аттестацияси” иборалари аниқлаштирилди.

Бундан ташқари, давлат стандарти “малака ошириш” (стажировка, ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижий стажировка) қўшимчаси билан тўлдирилди.

Шунингдек, бакалавриатдаги умумий ўқув вақтининг тақсимланиши ҳам ўзгартирилди (назариш ўрганиш, аттестация, таътиллар, малака амалиёти ва битирувчи малака иши).

Хужжатда бошқа ўзгаришлар ҳам мавжуд.

Мазкур қарор мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан ва техника, технологиялар тараққиёти, маданият ривожи, жаҳондаги кадрлар тайёрлаш тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги вазифаларни амалга ошириш мақсадларида қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: