Ўзбекистонда олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Дата: 10:46, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаси муҳокамага таклиф қилинди. Уни халқаро молия институтлари кўмагида амалга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Олий таълим тизимини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш ҳақида таклифни Жаҳон банкига кўриб чиқиш учун таклиф қилинган.

Вазирлик сайтида айтилишича, лойиҳани амалга ошириш ОТМ таълим муҳитини яхшилайди. Вазирлик лойиҳанинг амалга оширилишига маъсулдир.

Жаҳон банкининг лойиҳага алоқадор аҳолига нисбатан шаффофлик сиёсатига мувофиқ, вазирлик манфаатдор томонларни мавзу юзасидан жамоатчилик муҳокамаларига таклиф этади. Тадбир 8 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги биносида бўлиб ўтади.

Лойиҳага доир таклиф ва фикр-мулоҳазалар 8 февралга қадар вазирликнинг [email protected] электрон манзилига жўнатилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: