Ўзбекистонда олий ўқув юртлари, коллеж ва мактаблар ўқитувчиларининг соатбай меҳнат ҳақлари оширилди

Дата: 12:01, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ва илмий-тадқиқот муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассассалари, ўқув курслари ҳамда умумтаълим мактаблари педагог ўқитувчиларининг соатбай иш ҳақлари миқдорлари ўртача 12% оширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Олий ва ўрта маҳсус таълим, Халқ таълими ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг махсус қўшма қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фанлар академияси акдемиклари соатбай иш ҳақлари миқдорлари 15% оширилган. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлашда ОЎЮда таълим бериш учун кўзда тутилган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Соатбай иш ҳақлари миқорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

Янги иш ҳақлари миқдорлари билан Norma.uz сайтида танишиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: