Ўзбекистонда олий ўқув юртларида таълим олиш қиймати ошди

Дата: 15:44, 07-08-2014.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2014-2015 ўқув йилларида мамлакат олий ўқув юртларида тўлов-шартнома асосида таълим олиш нархлари ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир хужжат Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида жойлаштирилган.

Хужжатга мувофиқ, бакалаврликка ўқишда энг юқори таълим ставкалари халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисоди ва халқаро иқтисодий муносабатлар ва юриспруденция йўналишларида ўрнатилган бўлиб, у йилига 7,45 млн сўмга тенг.

Шу жумладан, гуманитар фанлар, педагогика, табиий фанлар, математика, информатика, ижтимоий фанлар, инженерлик иши, қишлоқ хўжалиги, спорт, атроф муҳит ҳимояси йўналишларида бакалаврликка ўқиш қиймати йилига 5,05 млн сўм этиб белгиланди.

Ўз навбатида, магистратурада ўқиш нархлари таълим йўналиши ва ОЎЮдан келиб чиққан ҳолда 5,48 млндан 8,19 млн сўмгачани ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, 2014/2015 ўқув йилларида Ўзбекистон ОЎЮлари бакалавриятига 56,907 минг кишини қабул қилади. Бундан 19,120 минг киши давлат грантлар бўйича ва 37,787 минг киши тўлов-шартнома асосида ўқийди. Магистратурага эса 5 минг киши қабул қилинади. Булардан 1,548 минг киши давлат грантлари бўйича, 3,452 минг киши эса тўлов-шартнома асосида таълим олади.

$1 = 2336,20 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: