Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш қоидалари ўзгартирилди
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш қоидалари ўзгартирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Янги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 30 апрелдаги “Республика олий ўқув юртларига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан жорий этилмоқда. Norma.uz сайтининг ёзишича, 2014-2015 ўқув йилларидан бошлаб мамлакат ОЎЮнинг “Математика” йўналиши бўйича бакалавриатига кириш имтиҳонларига информатика ва ахборот технологиялари бўйича савол ва топшириқлар киритилди.
Кириш тест имтиҳонларининг 3,1 балл билан баҳоланадиган профилли предметларнинг ролини кескин оширишга йўналтирилган предметлар блоки янгиланди. Эксперт гуруҳлари томонидан 8 фан бўйича кириш тест имтиҳонларидаги барча саволлар ўрганилди. Натижада кириш тест имтиҳонларида қўлланилувчи ягона тест саволлари базаси яратилди, дейилади хужжатда.