Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим вазири тасдиқланди

Дата: 13:19, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Ином Уришевич Мажидов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги УП-5092 сонли фармонига мувофиқ, Ином Уришевич Мажидов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тасдиқланди ҳамда  олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, олдин ушбу лавозимни Рустам Қосимов эгалаб турган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: