Ўзбекистонда Олмота вилояти маданияти кунлари бўлиб ўтади

Дата: 15:28, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Олмота вилояти маданияти кунлари бўлиб ўтади, деб хабар қилади КазТАГ.

“Ўзбекистонда Олмота вилояти маданияти кунлари бўлиб ўтади. Маданият кунлари доирасида Еттисув ўлкаси қизиқарли концерт дастурини тақдим этади. Дастур репертуари қозоқ халқ қўшиқлари ва бошқаларни ўз ичига олади. Санъат ишқибозлари халқ амалий санъати усталари, маҳаллий рассомларнинг расмлари ва бошқаларга ҳам баҳо берадилар”, - деб таъкидлади Олмота вилояти ҳокимияти матбуот хизмати раҳбари Галимурат Жукел.

У, шунингдек, вилоятни 120 атрофида артистлари тақдим этишини аниқлаштирди.

“Булар “Ушконир” вокал-рақс гуруҳи, Суюнбай номидаги вилоят филармонияси, “Кулансаз”, “Алатау ауендери” ансамбллари вакиллари ва бошқа ижодий жамоалар аъзоларидир”, - деб қўшимча қилди Жукел.

Биринчи концерт Тошкентда 12 апрел куни бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: http://www.dailynews.kz/culture/v_astane_otkrylis_dni_kultury_akmolinskoj_oblasti

Янгилик билан ўртоқлашиш: