Ўзбекистонда олти ой ичида 86 давлат активлари сотилди

Дата: 19:38, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг олти ойида Ўзбекистонда хусусий тармоққа қиймати 25,5 млрд сўмлик 86 давлат активлари 38,1 млрд сўм ва $450 минглик инвестиция мажбуриятлари билан биргаликда сотилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, буларнинг 65таси нол қийматида сотилган. Ҳисобот даврида барча манбалар бўйича тушган маблағлар ҳажми 25,98 млрд сўмга тенг бўлди, бундан республика бюджетига 12 млрд сўм ажратилди.
2014 йилнинг 1 июл ҳолатига келиб қиймати 4,548 млрд сўмлик 11 объект сотувга қўйилган. Инвестицион мажбуриятлари 25,32 млн сўм ва 1,13 мингдан зиёд иш ўрни яратишдан иборат бўлган 50 объектни нол қийматида сотиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Давлат мулки объектларидан оқилона фойдаланиш мақсадларида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 1,187 минг объектларнинг рўйхати тузилди. Шундан 532 объект жойлардаги даволат органлари балансига берилди, 37таси эса сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: