Ўзбекистонда олтингугурт ишлаб чиқариш бўйича икки янги лойиҳа амалга оширилади

Дата: 10:39, 31-03-2015.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Яқин тўрт йилда Ўзбекистонда олтингугурт ишлаб чиқариш бўйича умумий қуввати йилига 1,3 млн тонна бўлган икки янги лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги ишлаб чиқаришлар “Аммофос-Максам” АЖ ва Навоий ТМК қувватлари асосида ишга туширилади. Лойиҳалар ҳар бирининг қуввати 650 минг тоннага тенг бўлади. Биринчи объектда қурилиш ишлари 2016 йилда бошланиб, 2018 йилда тугалланади, иккинчи объектда эса 2017 йилда бошланиб, 2019 йилга қадар давом этади”, – деб таъкидлашди “Ўзкимёсаноат” ДАКда.

Лойиҳалар “Ўзкимёсаноат” ДАК, “Аммофос-Максам” АЖ ва Навоий ТМК маблағлари, шунингдек, маҳаллий ва хорижий банклар, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Объектларни қуриш бўйича бош пудратчилар тегишли тажриба ва технологияларга эга бўлган таниқли компаниялар орасида ёпиқ тендерлар йўли билан танланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: