Ўзбекистонда оммабоп фольклор фестивали қайта тикланди
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 13-14 майда Сурхандарё вилоятида “Бойсун баҳори” ноёб Халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу ташаббус президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йил ноябрда Сурхандарё вилоятидаги сайловолди учрашувларида ўртага ташланган эди. Бу таклиф тўсатдан пайдо бўлгани йўқ. 2001 йилда Бойсун тумани ЮНEСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари” рўйхатига киритилган эди. Чунки бу жойда маросим қўшиқ ва рақслари, халқ оғзаки ижоди табиий ҳолда ҳамон мавжуд.
Туризм қўмитасида таъкидлашларича, “Бойсун баҳори” ўнлаб мамлакатлардан ўзига хос ўлка ҳаёти билан танишини истаган иштирокчи, олимлар ва фольклор ихлосмандларини жамлайди”.
Эслатиб ўтамизки, 2002 йил май охирида бу ерда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган халқ ижрочилари иштирокида “Бойсун баҳори” илк очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтган эди. Томошабинлар маросим қўшиқ ва рақсларини тинглашган, кўришган, бахшиларнинг мафтункор санъатидан баҳраманд бўлишган эди. Жорий йилда фестиваль яна ўз фаолиятини қайта тикламоқда.