Ўзбекистонда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

Дата: 11:31, 29-10-2019.

Тошкент. 29 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Онкология хизматини янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечиккан босқичларига ўтган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 892-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва улар билан доимий алоқада бўлиш учун веб-сайтлар ташкил этилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Паллиатив тиббий ёрдам бўлимлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиаллари қошида очилади.

Қайд этилганидек, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 4 та ҳудудлараро хоспис ташкил этилади.

Шунингдек, саратонга қарши ижтимоий ҳаракат ташкил этилади, хайрия маблағларини қабул қилиш учун, шу жумладан, замонавий электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш учун махсус ҳисоб очилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда Нуклеин тиббиётини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Сурат манбаи: placpigal.pl

Янгилик билан ўртоқлашиш: