Ўзбекистонда онлайн пазандалик конкурси ўтказилмоқда

Дата: 13:11, 17-03-2016.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – “Uzinfocom”маркази ва ZiyoNET таълим тармоғи Наврўз байрами муносабати билан “Мазали репортаж” интернет конкурси бошланганлиги ҳақида эълон қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Uzinfocom” марказидан хабар беришларича, конкурс сhakchak.uz сайтида ўтказилмоқда. Унинг ғолибларини эса сайтга ташриф буюрувчилар аниқлайди.

Конкурсда сайтда рўйхатдан ўтган барча фойдаланувчилар қатнашишлари мумкин. Рецептлар 15 мартдан 3 апрелгача қабул қилинади.

Ташриф буюрувчиларнинг овозлари (лайклар) 10 апрелгача қабул қилинади. Овозларни ҳисоблаш ва ғолибларни аниқлаш 11-14 апрелда ўтказилади, ғолиблар эса 15 апрелда эълон қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: