Ўзбекистонда “Online market” ДТ ишлаб чиқилди

Дата: 17:30, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ илмий изланувчилари томонидан “Online market” дастурий таъминоти яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги маълумотига кўра, дастурий таъминот воситаси республикамиз ва хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни интернет тармоғи орқали сотиш ва сотиб олишга мўлжалланган.

Дастур функционал равишда онлайн тизимда маҳсулотлар номларини киритиш, хизматларни реклама килиш, товарларни онлайн харид қилиш ёки улар ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, уларни тури ва нархига кўра гуруҳлаш иконини беради.

Бундан ташқари, ушбу дастурдан мамлакатимиздаги бозорлар фаолиятини тўгъри ва самарали ташкил этиш учун, шунингдек, барча турдаги кичик ва хусусий бизнес вакиллари ўз фаолиятларида унумли фойдаланишлари мумкин.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур ижодкорлари – У.Исматов ва У.Рустамовга DGU 04841 рақамли гувоҳнома топширилди.

Сурат манбаи: http://www.made-in-china.com/traderoom/internetmarket

Янгилик билан ўртоқлашиш: